Трамп Қозоғистонга 25 фоизлик бож солмоқчи

Доналд Трамп Қосим-Жўмарт Тўқаевга ёзган хатида Қўшма Штатлар 2025 йилнинг 1 августидан Қозоғистон маҳсулотларига 25 фоизлик бож тарифлари жорий этишни режалаштираётганини маълум қилди. Хат Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
«Агар Қозоғистон ёки мамлакатингиз компаниялари Қўшма Штатларда маҳсулот ишлаб чиқарса тариф татбиқ этилмайди, тез ва профессионал даражада — бошқача айтганда,бир неча ҳафтада рухсат олиш учун биз бор имкониятни ишга соламиз», — дейилади жумладан хатда.
Шу куни худди шундай хатлар Малайзия (25 фоизлик бож), Лаос (40 фоиз), ЖАР (30 фоиз), Мянма (40 фоиз), Япония (25 фоиз) ва Жанубий Корея (25 фоиз) раҳбарларига ҳам йўлланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter