Трамп ва Путин нега Аляскада учрашмоқчи?

Владимир Путин ва Доналд Трамп Аляска, яъни америкаликлар ҳудудида учрашишига сабаб — бу ер Халқаро жиноят суди (ХЖС) юрисдикциясига кирмайди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Америка журналистлари ёзишларича, Трамп ва Путин учрашувига ҳозирлик давомида бир неча танлов устида ишланган. Путиннинг ўзи оммавий чиқишида музокаралар Бирлашган Араб Амирликларида ўтиши мумкинлигини айтганди. Икки етакчининг Италияда учрашуви эҳтимоли, Россия раҳбари ХЖС ордери асосида ҳибсга олиниши мумкинлиги боис, рад этилди.
«АҚШ суд томони ҳисобланмайди, шу боис Аляскадаги учрашув муаммодан халос этади», — деб ёзди WP.
Айнан Алясканинг танланиши эса бу штатнинг Россия ҳудудига яқинлиги билан изоҳланмоқда.
«Делегациямиз шунчаки Беринг бўғозидан учиб ўтса бўлди, энг тўғриси шу», — деди Путиннинг маслаҳатчиси Юрий Ушаков.
Трамп ва Путин учрашуви 15 августда Аляскада бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter