Трамп ва Зеленский G7 саммити доирасида учрашиши мумкин

Киев Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг Канададаги G7 саммити доирасидаги учрашувига умид қилмоқда. Бу ҳақда президент девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
Ермакнинг сўзларига кўра, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Юлия Свйриденко бошчилигидаги делегация 3-5 июн кунлари АҚШда бўлган ва унинг вазифаларига, жумладан, учрашувга тайёргарлик кўриш ҳам киритилган.
«Бизнинг ташрифимиз, ўйлашимча, Украина президенти Владимир Зеленский ва президент Трампнинг Канадада 10 кундан кейин бўлиб ўтадиган G7 саммити доирасидаги учрашувига тайёргарлик эди. Бу учрашувга тайёргарлик борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди», – деди Ермак.
АҚШ томони ҳозирча учрашув бўлиб ўтишини расман тасдиқлагани йўқ.
Трамп ва Зеленский 2025 йилда икки марта учрашган. Уларнинг 28 феврал куни Оқ уйда бўлиб ўтган биринчи учрашуви жанжал билан тугаган, шундан сўнг Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни вақтинчалик тўхтатган эди. Иккинчи учрашув 26 апрел куни Ватиканда Рим папаси Францискнинг дафн маросимида бўлиб ўтди. Бунда, ОАВ ёзганидек, Зеленский Трампни Россияга нисбатан қаттиқроқ позицияни эгаллашга ишонтира олди.
G7 саммити Канаданинг Алберта провинwиясида 15-17 июн кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter