Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ту-160» самолётлари янги жаҳон рекорди ўрнатди

«Ту-160» самолётлари янги жаҳон рекорди ўрнатди

Фото: «Известия»

Россиянинг товушдан тез учувчи «Ту-160» бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекорди ўрнатгани ҳақида «РИА Новости» хабар берди. Бу ҳақда РФ Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш журналистларга маълум қилган.

«Бугун узоқ парвозлар икки экипажи «Ту-160» стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди», — деди Кобилаш. Унинг таъкидлашича, ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоқ учган эмас.

Хабарга кўра, 24 соату 24 дақиқалик олдинги рекорд ҳам «Ту-160» томонидан ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг