Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик мутахассиси 8 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Ҳокимлик мутахассиси 8 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими етакчи мутахассиси Ж. Н. нақд жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳокимлик ходими фуқаро О.Б.га Тупроққалъа тумани, «Обод» маҳалласи ҳудудидан 1200 кв. метр ер участкаси ажратиб беришни ваъда қилади. Бу масала «ўз-ўзидан» ҳал бўлмаслиги, туман ер тузиш ва давлат кадастри бўлимидагилар ҳам гўёки «оғзини очиб туриши»ни айтиб,  8000 АҚШ доллари сўраган. Пулни олаётган вақтда эса Департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Ҳолат бўйича фирибгарлик ва пора беришга  қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Айни жараёнда бошқа фигурантлар ҳам пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг