Турдимов ишдан олиниши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи чоғида вилоят ҳокими ўзгариши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу хабарларга Самарқанд вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси муносабат билдирди.
«Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинади.
Ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўралади.
Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда», дейилади муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter