Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркистон силовсини «қопқон»га тушди

Туркистон силовсини «қопқон»га тушди

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқон объективи Туркистон силовсинини муҳрлади. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Қўмита берган маълумотга кўра, Туркистон силовсини табиий мажмуаларда заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур ҳисобланади. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг «Қизил  рўйхати»  ва Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган. 

Туркистон силовсини кўпинча туёқли ҳайвонлар, майда қушлар ва кемирувчилар билан озиқланади.

Кузатувларга кўра, Туркистон силовсини бугунги кунда қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида учрайди ва уларнинг умумий сони 160 бошни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг