Туркия Путин ва Зеленский учрашуви бўйича муҳим баёнот берди

Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасидаги учрашув яқин кунларда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълумот берган.
Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
«Президент Эрдўған жаноб Путин ва жаноб Зеленский билан бир неча бор учрашди. Бу учрашувларда президент имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатишга ва томонларни музокара столига чорлашга ҳаракат қилмоқда.
Умид қиламизки, яқин кунларда, баъзи қийинчиликларга қарамай, икки давлат раҳбарларининг учрашиши мумкин бўлади»,—дейилади вазир нутқида.
Аввалроқ, Путин Европа кенгаши президенти Шарл Мишел билан телефон мулоқотида Зеленский билан учрашув икки давлат музокаралари натижасига боғлиқ эканини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter