Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади
Туркия тиббиёт туризми соҳасида ўтган йили 2,3 миллиард доллар миқдорида даромад қилди ва ушбу йўналишда дунёда 7-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Туркия Савдо вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик томонидан эълон қилинган баёнотда, Туркиянинг тиббиёт туризми соҳасидаги бренд ва ушбу бренд билан боғлиқ бўлган «Туркияда шифо» (Hеаl in Тürkiye) интернет порталига соғлиқни сақлаш туризми соҳасида фаолият кўрсатаётган 175 та муассаса киритилгани ва бунга кириш учун мурожаатларнинг кундан кунга кўпайиб бораётгани алоҳида айтиб ўтилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, тиббиёт туризми бўйича энг кўп туристлар Яқин Шарқ мамлакатлари, Германия, Буюк Британия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистондан ташриф буюришган.
Туркияга ўтган йили даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони 1,4 миллион кишини ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter