Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Туркияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Фото: TRT Haber

Туркия шимоли-ғарбидаги Баликесир вилоятида якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:53 да 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) хабар берди.

Эпицентр Синдирги туманида, 11 километр чуқурликда жойлашган.

Туркия ИИВ баёнотига кўра, зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 29 киши жароҳатланган. Битта бино қулаган, 24 та бинога зиён етган.

Ер силкинишлари кучи Измир, Кутаҳя, Истанбул, Маниса, Эскишеҳир каби шаҳарларда ҳам сезилган. Асосий зилзиладан сўнг магнитудаси 4,6, 4,1 ва 4,0 га тенг учта афтершок қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг