Туркияда ҳаво ҳарорати 50,5 даражагача кўтарилди

Туркия шарқидаги айрим шаҳарларда ҳаво ҳарорати 50°C га яқинлашди, бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
24 июл куни мамлакатнинг камида 38 та шаҳрида ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлди — улар орасида Анқара ва Анталя ҳам бор.
25 июл куни Мардин вилоятининг Қизилтепа туманида 49,6 даража, Нусайбин туманида 49,3 даража, Ширнак вилоятининг Жизре шаҳрида 49,4 даража ҳарорат қайд этилган.
Шу куни Туркия шарқидаги Силопида 50,5 даражали жазирама рекорди ўрнатилди.
Мамлакат метеорология бош бошқармаси прогнозига кўра, Туркияда аномал иссиқ 2 августгача давом этади. Шу кунларда ҳаво ҳарорати мавсумнинг ўртача кўрсаткичларидан 6–12 даража юқори бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter