Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда автобус ҳалокатга учраши натижасида 14 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ҳалокатга учраши натижасида 14 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг шимоли - ғарби қисмида автобус ҳалокати оқибатида 14 киши вафот этди, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Аksam газетаси маълум қилди.

Маҳаллий ҳукумат баёнотига кўра, йўловчи автобуси Баликесирдан Эдремитга кетаётганда бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Ҳодиса натижасида 14 киши ҳалок бўлди, шундан воқеа жойида 11 киши, касалхонада 3 киши оламдан ўтган. 18 киши турли даражада жароҳат олган.

«Афсуски, якшанба куни соат 04:40 атрофида Баликесир ҳалқа йўли бўйлаб Эдремит йўналишида йўловчи автобусининг ҳаракатланиши натижасида содир бўлган ЙТҲда 11 нафар фуқароларимиз воқеа жойида вафот этди. Улардан 3 нафари касалхонага ётқизилган, 18 нафари турли даражада жароҳатланган», - дейди Баликесир расмийлари. 

Айтилишича, тез ёрдам ва тиббий гуруҳлар жуда қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб келган ва жароҳатланганлар Баликесирдаги шифохонага етказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг