Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ўнлаб одамлар ушланмоқда

Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ўнлаб одамлар ушланмоқда

Туркия Ички ишлар вазири Али Эрликая Х ижтимоий тармоғида Туркия разведка хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланиб 51 кишини қўлга олганини ёзди.

«21 вилоятда тўрт кун давомида ўтказилган амалиётлар доирасида 51 киши ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди», — деб ёзди у.

Вазирнинг қайд этишича, ҳибсга олишларнинг аксарияти (10 таси) Анқарада бўлган.

Бундан ташқари, операция давомида террор гуруҳи фаолиятига оид ҳужжатлар ва рақамли ахборот воситалари мусодара қилинган.

Аввал ҳам ички ишлар вазири 140 дан ошиқ киши ушбу гуруҳ билан алоқа ўрнатганликдан гумонланиб ушланганини ёзганди. 

Эслатиб ўтамиз, Москвадаги терактдан сўнг дунё бўйлаб хавфсизлик қоидалари кучайтирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги Туркия келаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилиб. огоҳликка чақирганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг