Туркияда ўпка саратонини янгича даволаш самара берди
Туркиялик шифокорлар ўпка саратонини даволаш учун янги усулни таклиф қилишмоқда. Анқара гематология ва онкология уюшмаси тадқиқотлари ҳақида Sabah нашри хабар берди.
Уюшма бош котиби, доктор Женгиз Карачин «ADRIATIC» дея номланган янги терапия тадқиқотлари натижаларини сўзлаб берди. Кимёвий ва нур терапиясидан сўнг касаллик қайталанишига йўл қўймаслик учун иммун терапиясини ҳам ўтказиш керак. Ушбу усул қўлланганда саратоннинг қайталаниш эҳтимоли 27 фоизга камайган. Турк мутахассисининг таъкидлашича, бу сўнгги 20 йилда натижа берган илк лойиҳадир.
«Саратонни даволашда бошни айлантирадиган даражадаги ютуқларга эришилмоқда. Лейкемия, лимфома ва миеломани даволашдаги муваффақиятлар каррасига ўсди. Ҳозир биз эътиборни нафақат саратонни даволашга, балки унинг назоратига ҳам қаратишимиз керак», — деди Женгиз Карачин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter