Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Twitter чеклов ўрнатади

Twitter чеклов ўрнатади

Twitter ижтимоий тармоғида «кўк белги»сиз фойдаланувчилар бор-йўғи 600 та постни кўришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда тармоқ раҳбари Илон Маск маълум қилди.

Янги фойдаланувчилар эса 300 тагача постларни кўришлари мумкин бўлади. Чекловлар вақтинчалик экани айтилмоқда.

CNBC маълумотларига кўра, Twitter веб-сайти ёки мобил иловасида контент жойлаш ёки ўқишга уринган кўплаб фойдаланувчилар «Лимит ошиб кетди» ёки «Твитларни қабул қилиб бўлмади» каби хатоликларга дуч келишган.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Линда Яккарино Twitterнинг янги бош директори бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг