Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Twitter» фойдаланувчиси Доналд Трампни «Уйда ёлғиз-2» фильмидан қирқиб ташлади (видео, фото)

«Twitter» фойдаланувчиси Доналд Трампни «Уйда ёлғиз-2» фильмидан қирқиб ташлади (видео, фото)

«Уйда ёлғиз-2» фильмидан лавҳа.

Скриншот

«Twitter» фойдаланувчиси АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп қатнашган лавҳани «Уйда ёлғиз-2» фильмидан қирқиб ташлади.

«Кўпчилик талабларга биноан Трампни «Уйда ёлғиз»дан қирқиб ташладим, — деб ёзди видеога изоҳда maxschramp ники остида фойдаланувчи. У тақдим этган роликда бош қаҳрамон (Маколей Калкин) бўш жой билан мулоқот қиляпти, Трампнинг гаплари эса эшитилмайди ҳам.

Кейинчалик ушбу роликка Маколей Калкин ҳам муносабат билдирди: «Браво!». Актёр rachellobaugh ники остидаги фойдаланувчининг фильмдаги Трампни 40 ёшли Калкинга алмаштириш таклифига ҳам жавоб берди: «Сотилди» — афтидан таклиф унга ҳам маъқул.

Яна айримлар «Уйда ёлғиз-2»га янги сайланган президент Жо Байден ва Голливуд юлдузи Киану Ривзни тиқиштиришган.


Мавзуга оид: Трамп «Уйда ёлғиз-2» фильмидаги ролини шараф деб билади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг