Twitterда аккаунт очган Виктор Орбан ҳайрон қолди
Венгрия бош вазири Виктор Орбан яқинда, 10 октябр куни Twitter ижтимоий тармоғида биринчи марта аккаунт очди. Ва ҳайрон қолди...
«Твиттердаги биринчи кундан кейин мени бир савол қийнаяпти: ажойиб дўстим Доналд Трамп қаерда?», — деб ёзган Орбан постига Жон Траволтанинг филмидаги ҳайрон қолиб турган саҳнаси акс этган роликни қўшиб қўйди.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп тарафдорлари 2021 йил январида Капитолийни ишғол қилишга уринганидан сўнг Twitter унинг аккаунтини бутунлай блоклаб қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter