Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон бугун Хитой билан ўйнайди

U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон бугун Хитой билан ўйнайди

Фото: www.the-uff.com

Бугун ёшлар ўртасидаги U-23 Осиё чемпионати финал босқичи 2-турига старт берилади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «A» гуруҳи иккинчи турида мусобақа мезбони – Хитой ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Илк турдаги ғалабадан кейин Хитой айни дамда биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк турдаги мағлубиятдан сўнг Уммон термаси билан учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаб турибди.

ЎФФ расмий сайтига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари илк турдаги мағлубиятдан хулоса қилишган ва Хитойга қарши бошқа режа ва мақсадлар билан тўп суради. Ушбу учрашувда илк турда жароҳат олган Акром Комиловнинг майдонга тушиши ҳамон сўроқ остида. Бошқа футболчилар учрашувга ҳозирлик кўришмоқда.

Фото: ЎФФ расмий сайти

Мусобақа мезбонлари – Хитой ёшлар терма жамоаси илк турда Уммон термасини мағлуб этиб, илиқ таассурот қолдира олди. Айни дамда, Хитой ёшларига миллий терма жамоада Марчелло Липпига ёрдамчи ҳисобланадиган италиялик яна бир мутахассис Массимилиано Баддалони мураббийлик қилмоқда. Ушбу мураббий Хитой ёшлари ўйин услубига етарлича ўзгартириш кирита олган дейиш мумкин.

Ушбу учрашув Спорт телеканалида соат 13:00дан бошлаб тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Гуруҳдаги вазият: 

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

ТН

Очко

 1.

Хитой

1

1

0

0

3:0

3

2. 

Қатар

1

1

0

0

1:0

3

3. 

Ўзбекистон

1

0

0

1

0:1

0

4. 

Уммон

1

0

0

1

0:3

0

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг