Ucell Самарқанд ҳудудида 2022 йилда 325 та объектни ишга туширди (видео)
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга ҳозирлик кўриш давомида Самарқандда улкан тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Самарқандни реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш, янги инфратузилма объектларини қуришда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги салмоқли ҳисса қўшди.
Ишончли алоқа ва тезкор интернет билан таъминлаш бўйича масъулиятли вазифани мобил операторлар, шу жумладан, «COSCOM» ОАЖ (Ucell савдо белгиси) бажарди. Ucell Самарқандга уюштирган пресс-турда журналистлар қилинган ишлар билан яқиндан танишишди.
Ucell томонидан Самарқанд ҳудудида 2022 йилда 325 та объект ишга туширилди.
Хусусан:
- 47 та 2G (овозли алоқа) форматидаги объект;
- 57 та 3G форматидаги объект;
- 201 та тезкор интернетни таъминловчи LTE 4G форматидаги объект.
- 20 та 5G бешинчи авлод алоқа стандарти объекти.
Асосий иш учта манзил: «Самарқанд» халқаро аэропорти, Silk Road Samarkand туристик маркази ва Самарқанд шаҳрининг марказий туманларида амалга оширилди.
«Самарқанд» халқаро аэропорти
Аэропорт ҳудудини ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан тўлиқ қоплашни таъминлаш учун битта ташқи таянч станция қуриш ва ичкарида бутун бир мажмуани барпо этишга қарор қилинди.
Ташқи таянч станция яқин атрофдаги ҳудудни (автотураргоҳлар, киришдаги йўллар, аэропортнинг ташқи ҳудуди, шунингдек, аэропорт ортидаги заҳира ҳудуд) 2G/3G/4G алоқа билан таъминлайди.
Ички мажмуа барча терминал қаватлари, хусусан, ертўла ҳудудини 3G/4G/5G алоқа билан таъминлаши кўзда тутилди.
Мазкур терминал реконструкцияси билан шуғулланган «Air Marakanda» компанияси бош директор ўринбосари Бахтиёр Худойбердиев бу ҳақда қисқача маълумот берди:
– Бизнинг компаниямиз ерусти терминалида хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Компания зиммасига кўплаб бизнес жараёнларни ўзгартириш вазифаси юклатилди ва кўрсатадиган хизматларимиздан ташқари қатор жараёнларни амалга ошириш учун катта техник тайёргарлик талаб этилди. Улардан бири терминалдаги йўловчилар, меҳмонлар ва, албатта, аэропорт ҳамда терминал ҳудудида фаолият юритадиган кўплаб компаниялар ходимларини алоқа билан таъминлаш эди. Бу борада биз Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигидан лойиҳага бўлган эътибор учун миннатдормиз. Албатта, бизнинг энг ишончли ҳамкорларимиздан бўлган Ucell компанияси ҳам бизга катта техник ёрдам кўрсатди. Компания ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан, фикримча, бутун Ўзбекистон учун салмоқли бўлган, туризм ва халқаро аэропорт терминали каби катта ва стратегик аҳамиятга эга бўлган объектни алоқа билан таъминлаш ишлари тез муддатларда амалга оширилди.
«Silk Road Samarkand» туристик маркази
Объектларни қуриш босқичидаёқ алоқани таъминлаш учун сув узатиш минорасида таянч станция ўрнатилди.
Кейинроқ, периметр бўйлаб тўртта таянч станция қурилди. Бундан ташқари, меҳмонхоналарнинг махсус ойналарини ҳисобга олган ҳолда, ҳар 9та объектни 2G/3G/4G алоқа билан ичкаридан қоплашга қарор қилинди. Шунингдек, меҳмонхоналарда 5G алоқаси билан таъминланган VIP ҳудудлар ҳам мавжуд. Якунда жами 5та ташқи ва 9та бино ичкарисидаги объект қурилди.
Ucell-Samarqand ҳудудий бўлими директори Эмил Куртназаров шундай дейди:
– Айни дамда биз бир неча кун аввал Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтган «Silk road Samarkand» туристик марказининг конгресс-холлидамиз. Ушбу тадбир учун Ucell компанияси томонидан бино ва меҳмонхоналарнинг ҳам ташқи, ҳам ички ҳудудини қамраб олиш учун таянч станцияларини ўрнатиш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқилди. Бу ерда 8 та меҳмонхона ва битта конгресс-холл жойлашган. Ҳар бир меҳмонхона, жумладан конгресс-холл ҳудудида компаниямиз қурилмалари жойлаштирилган. Шунингдек, 5G стандарти авлоди қурилмалари ишга туширилган. Бундан ташқари, ҳудудни ташқаридан қамраб олиш ва сифатли қамровни таъминлаш учун 4 та антенна-мачтали иншоот ўрнатилди ва уларга барча уяли алоқа операторлари уланди.
Самарқанд шаҳри
ШҲТ саммити арафасида 2G/3G/4G/5G алоқаси билан Silk Road Samarkand туристик маркази ҳудуди ва шаҳарни қамраб олиш режалаштирилган эди. Таянч станцияни ишга туширишда асосий ўринга эга объектлар шаҳарга ва магистрал линияларга тортиб келинди. 8та 4G форматидаги станция модернизация қилинди ва 29 янги таянч станция фойдаланишга топширилди.
Ucell-Samarqand ҳудудий бўлими директори Эмил Куртназаров мазкур ҳудудда қад кўтарган савдо марказида ҳам Ucell савдо шахобчаси ишга тушганини алоҳида таъкидлайди:
– Ҳозир биз вилоятдаги энг катта савдо марказларидан биридамиз. Албатта, бизнинг компаниямиз ҳам бу ерда оролча кўринишидаги ўз савдо шохобчаси ва абонентларга хизмат кўрсатиш нуқтасини ишга туширган. Абонентларга хизмат кўрсатиш ва тармоққа улашдан ташқари биз муддатли тўловга телефонлар ва мижознинг дидига кўра чиройли рақамлар таклиф этамиз. Ушбу савдо шохобчаси соат 22:00 га қадар ишлайди, демакки, иш вақтидан сўнг ҳам келиш ва тармоққа уланиш, телефон сотиб олиш мумкин. Бўлажак мижозлар биз билан ишлашлари осон ва қулай бўлиши учун барча шароитлар яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter