Футбол ривожида бир қадам: «Ucell» ЎФА билан ҳамкорлик меморандумини имзоланди (фото)
Бугун, 5 декабрь куни «Ucell» ва ЎФА ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳужжатни «Ucell» бош директорининг бизнес ривожи ва маркетинг бўйича ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовлар имзолади.
Меморандумни имзолашдан мақсад:
• спортни, хусусан, футболни аҳоли ўртасида оммалаштириш;
• шахснинг ҳар томонлама уйғун ривожланишида унинг вазифасини ошириш;
• аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш дея кўрсатилган.
Меморандум ҳар бир томоннинг узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича фаолиятини белгилайдиган ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Унга кўра, томонлар ўзаро фойдали шартларда бир-бирига техник ва ташкилий ёрдам кўрсатадилар.
ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов шунингдек, футболимизда кутилаётган янгилик ҳақида гапирди. Жумладан, Эрматовга кўра, ўзбек футболида VAR тизимини жорий этиш юзасидан турли муҳокамалар бўлган.
— Аввалига бунга имкониятимиз етмайди, деган гаплар бўлди. Ваҳоланки охирги ўйинларнинг бирида биз бу тизимни қўллаб кўрдик. Техник ва бошқа томонлама ҳам VARдан фойдаланишга кучимиз етади, — Равшан Эрматов. — Бугунги меморандум ҳам биринчи рақамли спорт тури ривожига бир қадам бўлса ҳам ажабмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter