Учталик камерали «Nokia 7.2» ҳақида янги маълумот ва сурат пайдо бўлди
«HMD» компанияси «IFA 2019»да ўрта нарх тоифали бир нечта смартфонини тақдим этмоқчи, учталик камерали «Nokia 7.2» эса буларнинг «қаймоғи» саналади. Бу ҳақда «Mobiltelefon.ru» ёзмоқда.
Ҳали тақдимоти ўтказилмай туриб, учталик камерали «нокия»нинг янгисини «Zeiss» (оптикага ихтисослашган немис компанияси) ходими ошкор қилиб қўйганди. Энди эса янада кўпроқ маълумот берувчи сурат интернетда тарқалди: учта қўш камера, бармоқ изи сканери, дисплейнинг фронтал камера остидаги томчисимон тирқиши, Android Pie... Ҳаммаси исботланяпти.
Суратдаги смартфон Cyan рангида (кўк-яшил). Бошқа бир манбалар қурилма қора (Charcoal Black), кўк (Ice Blue) ва яшил (Forest Green) рангларда тақдим этилишини билдирмоқда. «Nokia 7.2» тахминан 250—280 доллардан сотилиши кутилмоқда. Шу пулни тўлаган харидор 6,3 дюймли Full HD+ дисплей, Snapdragon 660 процессори, 48 мегапикселли асосий камера, 3500 мАс.лик аккумуляторга эга смартфонли бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter