Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч хотинига алимент тўламаган эркакнинг қарзини тўртинчи аёли узди

Уч хотинига алимент тўламаган эркакнинг қарзини тўртинчи аёли узди

Уч нафар собиқ хотинидан алимент қарздорлиги учун 15 суткага қамалган эрнинг қарзларини унинг 4-хотини тўлади. 

Алимент тўлангани учун ушбу шахс қамоқдан озод қилинган.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида уч нафар собиқ хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламаган сабаб 15 суткага қамалган ота жазони тўлиқ ўтамасдан озод қилинди. Бу ҳақда Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар қилди. 

Ушбу шахснинг фарзандлари таъминоти учун 2023 йилнинг декабр ойи ҳолатига кўра қарийб 25 млн сўм алимент қарздорлиги бўлган. 

Қарздорлик эрнинг амалдаги турмуш ўртоғи томонидан тўлиқ тўланган.

Натижада суд томонидан қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қайта кўрилиб, етказилган зарар миқдори қоплангани сабабли у жазони тўлиқ ўтамасдан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз,  куни кеча эркак қарздорлиги сабаб қўлга олингани маълум бўлганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг