Уч хотинига алимент тўламаган эркак қамалди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак ушланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимида 3 нафар аёллар фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган К.С.га нисбатан ижро иши борлиги аниқланган.
Мажбуриятини бажармасдан, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган отага нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter