Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч вилоятда бензинфурушлар қўлга олинди

Уч вилоятда бензинфурушлар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ФВБ ва солиқ идоралари билан ҳамкорликда Хива, Боғот, Ҳазорасп, Гурлан, Янгиариқ, Тупроққалъа туманлари ва Урганч шаҳрида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Унда 9 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Ai-80» маркали бензин ёқилғисини ўз яшаш уйларида қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 355 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда «Аi-80» маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келган шахслардан жами 1 066 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда Нурота, Қизилтепа, Навбаҳор ва Хатирчи тумани бўлимлари томонидан ФВБ идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 7 нафар фуқаро ўз уйларида қиммат нархларда «Аi-80» маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 931 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг