Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч вилоятда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Уч вилоятда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Президентнинг тегишли қарорлари (ПҚ–189-сон, ПҚ–190-сон, ПҚ–191-сон, 14.06.2023 й.) билан қуйидаги ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

  • Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган;
  • Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган;
  • Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.

Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.

Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:

Инвестиция битимлари тасдиқланади;

Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.

Тегишли Лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг