Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар қайси дорилар коронавирус юқиш хавфини камайтиришини аниқлашди

Олимлар қайси дорилар коронавирус юқиш хавфини камайтиришини аниқлашди

Фото: «M.alterainvest.ru»

ОИВ беморлари антиретровирус терапия (АРТ) пайтида тенофовир ва эмтрицитабин препаратлар комбинациясини қабул қилса, COVID-19 касаллигига камроқ мойил бўлишади, дея хабар берди Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ОИВ беморларининг COVID-19 билан касалланиб қолиш хавфи умумий аҳолига нисбатан юқори эмас. Шу билан бирга, тенофовир/эмтрицитабин (ОИВ-инфекциясини даволаш ва олдини олишда қўлланиладиган иккита антиретровирус препаратлар комбинацияси) дориларини қабул қиладиганлар бошқа даво муолажаларини олаётган беморларга қараганда COVID-19 билан касалланиб қолишга камроқ мойил бўлишади.

Тадқиқот Испаниянинг турли жойларидаги 60 та клиникада ўтказилди, унда ОИВ ташхиси қўйилган 77,5 минг бемор қатнашди. Улардан 236 нафарида COVID-19 аниқланди, 151 нафари шифохонага ётқизилди, 15 нафари реанимация бўлимига тушди, 20 нафари вафот этди.

Американинг «Annals of Internal Medicine» журналида чоп этилган мақола муаллифларининг фикрича, COVID-19 ни даволашда турли антиретровирус препаратлар самарадорлигини тасдиқлаш учун қўшимча таҳлиллар ўтказишга тўғри келади.

«Ушбу маълумотларнинг тасдиқланиши санитария ходимлари ва касалликка мойил инсонларга вирус юқишининг олдини олишда катта натижа бўлади», — дейишмоқда мутахассислар.

Ҳозирда Испанияда турли клиник тажрибалар ўтказилмоқда. Асосий мақсад — тиббиёт ходимлари орасида COVID тарқалиш хавфини баҳолаш. Бу Европада ўтказилаётган энг катта тадқиқотлардан биридир. У 14 та мустақил уюшмага қарашли 67 та шифохонада олиб борилмоқда, унда тўрт минг киши иштирок этяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг