Учқудуқда 8 ёшли бола 5-қаватдаги балконда осилиб қолди (видео)
Навоий вилояти Учқудуқ шаҳрида 5-қават балконида осилиб қолган 8 ёшли болани Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари қутқарди.
Шу куни Учқудуқ шаҳрида яшовчи 2-синф ўқувчиси Темур Мухторов уйда ёлғиз қолиб, 5-қаватда жойлашган хонадон деворининг рахида дераза ромидан ушлаганча туриб қолган. Ўз кучи билан вазиятдан чиқиш ҳаракати кутилмаган асоратлар билан таҳдидли эди.
Шу боис болакайнинг отаси 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмидан ёрдам сўрайди. Қисмнинг ёнғин ўчириш бўлинмаси ходимлари манзилга тезда етиб келиб, ишғол қилиш нарвони ёрдамида болакайни қутқаришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter