Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учқун Қуранбаев бронза медали соҳиби бўлди

Учқун Қуранбаев бронза медали соҳиби бўлди

Фото: Olympic.uz

Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди

Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалига сазовор бўлди. Ж2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда курашган юртдошимиз учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратиб, бронза медали соҳибига айланди. Эслатиб ўтамиз, Қуранбоев Токио татамиларида кечган Паралимпия баҳсларида олтин медалга эга чиққан эди.

Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг