Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учта туман ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Учта туман ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди.

Унга кўра, подполковник Махсудов Фарҳодбек Турғунбоевич Андижон вилояти Андижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ф.Махсудов Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Алимов Ғолибжон Убайдуллаевич Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ.Алимов Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Қундузов Муроджон Абдумуталиб ўғли Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Қундузов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг