Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учтепа туманида 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Учтепа туманида 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 31 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ТХАЙ - Заргарлик кўчалари кесишган чорраҳасида 8 та транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, «КАМАЗ» русумли юкмашинаси, 3 та «Lacetti», 2 та «Spark», «Nexia-3» ва «Matiz» автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг