Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олим асалариларнинг йўқолиб кетиш сабабини айтди

Олим асалариларнинг йўқолиб кетиш сабабини айтди

Фото: «Google.com»

Сколтех ходими, энтомолог Илья Гомиранов «РИA Новости»га берган интервьюсида паразитлар дунёда асаларилар сони камайишининг асосий сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини айтди.

Олимнинг таъкидлашича, одамларнинг зараркунандаларга қарши воситалардан фойдаланиши ва уларнинг табиий яшаш муҳитини бузиши туфайли асаларилар ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин. AҚШ мутахассислари томонидан паразитлар асал йиғувчи ҳашаротлар сони камайишининг асосий омили ҳисобланади.

"АҚШда асаларичиларнинг қайд этишича, асаларилар оиласининг бузилиш синдромига олиб келадиган асосий омил Varroa турига мансуб кана ва қанот деформацияси вирусидир", — дея изоҳлади Гомиранов.

Энтомолог 2020 йили Техас университети мутахассислари паразит-каналарга қарши курашишнинг янги усулини таклиф этганини маълум қилди. Бу асал ташувчи асалариларнинг ичакларида ген жиҳатдан ўзгартирилган Snodgressalia alvi бактериялари штаммлари жойлашишини англатади. Ушбу микроорганизм табиий ҳимоя механизми — РНК аралашувини фаоллаштириши ва канага қарши иммунитетни кучайтириши мумкин.

Гомиранов асаларилар ҳалокатининг яна бир кенг тарқалган сабаби нозематоз патологияси ҳисобланиб, уни Nosema микроспоридияси чақиради. Ушбу касалликка чалинган асаларилар соғлом ҳашаротлар томонидан йўқ қилинади.

"Энг катта зарарни паразитнинг ўзи эмас, балки хаста ҳашаротлар чақирадиган хавотир феромони етказиши мумкин", — деб хулоса қилди энтомолог.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг