Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

УЕФА Исроилни четлатади

УЕФА Исроилни четлатади

Фото: очиқ манбалар

Исроил терма жамоаси ЖЧ саралашида охиригача қатнашади, бироқ санкциялар қўлланилади, деб хабар берди The Guardian.

УEФА Исроил терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидан четлатишга уринмайди. Бироқ, нашр маълумотларига кўра, ташкилот ўз доирасида санкциялар киритади: улар фақат УЕФАнинг тўғридан-тўғри назорати остидаги мусобақаларга таъсир қилади.

Соддароқ тушунтирганда, Исроил терма жамоаси Миллатлар лигасининг навбатдаги ўйинида иштирок эта олмайди, Тел-Авивнинг «Маккаби» клуби эса жорий мавсумда Европа лигасидан четлатилади. Манбага кўра, УEФА ижроия қўмитасининг шу ҳафта бўлиб ўтадиган йиғилишида шундай қарор қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг