Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина жами 1,8 миллион аскарини йўқотган

Украина жами 1,8 миллион аскарини йўқотган

© РИА Новости

Украина раҳбарияти аксарият ҳолларда қурбон бўлган аскарларни "бедарак йўқолган"лар рўйхатига қўшиб қўяди.

Махсус операция бошланганидан буён Украина Қуролли кучлари 1,8 миллион одамини йўқотди. Бу ҳақда Россия президенти маслаҳатчиси Антон Кобяков Шарқий иқтисодий форумда маълум қилди.

Илк бор ушбу маълумотлар британиялик журналист томонидан эълон қилинган эди. Август ойида хакерлар Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотлар базасини бузиб киришганидан сўнг ушбу рақам тасдиқланди.

Хусусан, Killnet, Palach Pro, User Sec, Beregini хакерлар гуруҳлари УҚКнинг бир неча террабайтдан иборат маълумотлар базасини қўлга киритган.

УҚКнинг рақамли картотекасига кўра, Сўнгги 3 йилда Украина армиясида 1 миллион 721 минг киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Шундан: 2022 йилда - 118,5 минг, 2023 йилда - 405,4 минг, 2024 йилда - 595 минг ва 2025 йилда - 621 минг.

Хакерлар қурбон бўлган 1,7 миллион кишининг тўлиқ исмлари, тақдири (ўлим/йўқолган) жойи тавсифи, шахсий маълумотлар, яқин қариндошларнинг алоқалари ва фотосуратлари борлигини эълон қилишган эди.

Украина раҳбари аксарият ҳолларда қурбон бўлган аскарлар сонини тасдиқламайди ва уларни "бедарак йўқолган"лар рўйхатига қўшиб қўяди. Бундан мақсад уларнинг қариндошларига қонунда белгиланган компенсация пулини тўламаслик.

2025 йилнинг июнь ойида Истанбулдаги тинчлик музокараларининг биринчи раунди натижасларига кўра, Россия Украинага 6 мингдан ортиқ қурбон бўлган аскарларининг жасадларини қайтариб берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг