Украина катта миқдордаги ташқи қарзини узди
Украина августда ташқи давлат қарзини сўндириш учун 1 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирди.
Ушбу маблағдан $392,4 млн — Халқаро валюта жамғармаси, $266 млн — Жаҳон банки, қолган $458,1 млн — бошқа ташқи қарз берувчилар, жумладан, $130 млн ЯИМга боғланган евробонд эгаларига ўтказилган.
Украина январ–август ойлари давомида ташқи кредиторлардан жами $4,6 млрд қарзини узган. Солиштириш учун: 2022 йилнинг шу даврида бу маблағ $2,8 млрд эди.
Мамлакатнинг жами давлат қарзи июл ойи охирида $155,4 млрдни ташкил қилган, шунинг 113 млрд доллари ташқи қарз саналади.
Украинага энг кўп қарз берганлар — Европа Иттифоқи ($40 млрд), ХВЖ ($16,5 млрд), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ($14,7 млрд) ва Канада ($5 млрд).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter