Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина прокуратураси жанг майдонидаги даҳшатли фактни ошкор қилди

Украина прокуратураси жанг майдонидаги даҳшатли фактни ошкор қилди

Украина Бош прокуратураси маълумотиоа кўра,  Россия ҳарбийлари 93 нафар украиналик ҳарбий асирни жанг майдонида қатл қилган

«Укринформ» хабар беришича, Украина Бош прокуратурасининг қуролли можароларда содир этилган жиноятларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Юрий Белоусов телемарофонда ҳуқуқ-тартибот идораларида 93 нафар украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилгани ҳақида маълумот борлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда украиналик ҳарбий асирларни қатл этиш ҳолатларининг 80 фоизи қайд этилган.

Шунингдек, у 3 октябр куни украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилгани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганини айтди.

«Телеграм каналларида шу мазмундаги видеолар тарқалди. Биз зудлик билан яна бир жиноий иш сифатида УХХ Бош тергов бошқармасида рўйхатга олдик», — деди Белоусов.

Россия Мудофаа вазирлиги украиналик ҳарбий асирларнинг россиялик ҳарбийлар томонидан судсиз қатл этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг