Украина қарши ҳужум бошлагани айтилмоқда

Бир нечта ҳарбий мухбирлар ва нашрлар кеча Украина армияси Россия қуролли кучларига қарши узоқ кутилган ҳужумни бошлагани ҳақида хабар берди.
Дастлаб, россиялик бир қанча ҳарбий мухбирлар Telegram каналларида Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумни бошлангани ҳақида ёзишди. Украина ҳужумининг асосий қисми Донецк йўналишида қайд этилган.
Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, Украина армиясининг режаси қанотлардан ёриб кириб, Россия армиясини Артемовский йўналишида ўраб олишдан иборат.
Агар Украина кучлари ушбу режани амалга ошира олса, Россиянинг чегарадош вилоятларига йўл очилади.

Бошқа манбалар Украина армияси Запороже вилоятида тўлиқ миқёсда ҳужум бошлаганини ҳақида маълумот берди. Лекин рус манбалари ҳужум бошлангани ҳақида ҳеч нарса ёзмади.
«Бу хабарларга ҳаддан ташқари шубҳа билан қараш керак. Ҳозир бу ерда ҳамма нарса тинч, қирғоқлар имкон қадар мустаҳкамланган, миналанган майдонлар бор, бундай шароитда Днепр каби сув тўсиғидан ўтиб бўлмайди, бу ақлдан озиш бўларди», – деган Новая Каховка раҳбари.
CCN телеканали Украина армияси Россияга қарши узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлашга тайёргарлик кўраётганини ёзди.
Қайд этилишича, бу қарши ҳужум Россиянинг қурол-аслаҳа омборлари, қўмондонлик марказлари, зирҳли ва артиллерия тизимлари каби нишонларга зарба беришни ўз ичига олади ва жанг майдонини ҳужумга тайёрлашни мақсад қилган.
Бундай операциялар душманни чалғитишга ҳам қаратилган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter