Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина қўшинлари Россиядаги қанча ҳудудни эгаллагани айтилди

Украина қўшинлари Россиядаги қанча ҳудудни эгаллагани айтилди

Украина Қуролли Кучларининг ҳужуми бошланганидан бир ҳафта ўтиб, 28 та аҳоли пункти украиналик ҳарбийлари назорати остида қолмоқда, Курск вилояти ҳудудига кириб бориш 12 километр, ҳужум кенглиги 40 километрни ташкил этмоқда, дея маълум қилди губернатор вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов. У бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда гапирган. 

Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафта бошида Украина ҳарбийларининг Курск вилоятига бостириб кириши ҳақида учинчи бор изоҳ берди. Чоршанба куни у қисқача Россия ҳудудидаги жангларни «пайшанба куни кенг кўламли провокация» деб атади, у жанг майдонидан эвакуация қилинганларга 10 минг рубль миқдорида бир марталик тўловларни ваъда қилди.

Энди Путин «душман келажакда музокаралардаги позициясини яхшилашга интилмоқда», дея маълум қилган. «Аммо биз тинч аҳолига, фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қиладиган ва атом энергетикаси объектларига таҳдид соладиган одамлар билан қандай музокаралар ҳақида гаплашишимиз мумкин?» - қўшимча қилди у.

Бўлаётган воқеаларнинг яна бир версияси - Украинанинг қисман босиб олинган ҳудудларида «қўшинлар ҳужумини тўхтатишдир», дейди у.

Украина Украина Қуролли Кучларининг Россиянинг чегарадош вилоятларида олиб борган операцияси мақсадларини расман айтмайди.

Путин россиялик ҳарбийлар олдига «душманни ҳудудлардан сиқиб чиқариш ва чегара хизмати билан биргаликда давлат чегарасини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш» вазифасини қўйди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг