Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Россия билан «гаплашиш» шартини айтди

Украина Россия билан «гаплашиш» шартини айтди

Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокаралари Россия қўшинлари Украина ҳудудини тарк этганидан кейингина давом этиши мумкин.

Бу ҳақда Украина президенти админстрацияси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилган.

«Россия кучлари мамлакатни тарк этиши керак, шундан сўнг тинчлик жараёнини тиклаш мумкин бўлади», — деди Подоляк.

Аввалроқ Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко икки давлат музокаралари тўхтаб қолганини очиқлаганди. 

Сўнгги юзма-юз музокаралар апрел ойи бошида Истанбулда бўлиб ўтганди. Натижада, ҳар икки томон музокаралар жараёнида маълум силжишларга эришилганини эълон қилганди. Тез орада Москва Киевни эришилган келишувлардан четга чиқишда айблай бошлади. Украина расмийлари, ўз навбатида, Россия армиясининг жиноятлари ҳақидаги маълумотлар фонида Россия Федерацияси билан келишувларга тайёр эмаслигини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг