Украина Россия ҳудудларини қўшиб оладими? ТИВ изоҳ берди
Украина Россиянинг Курск вилоятидаги ҳудудни эгаллаб олишдан манфаатдор эмас, балки Россиянинг Донецк вилоятига қўшимча бўлинмаларини олиб киришига йўл қўймаслик ва рус қўшинлари учун логистика таъминотини қийинлаштиришни мақсад қилмоқда дейди Украина ТИВ матбуот котиби Георгий Тихи.
«Россия Федерациясидан фарқли ўлароқ, Украина бошқа бировнинг ҳудудига муҳтож эмас. Украина Курск вилоятидаги ҳудудни эгаллашдан манфаатдор эмас, биз халқимиз ҳаётини ҳимоя қилмоқчимиз», — деди Тихи Киевдаги брифингда. Унинг сўзларидан «Интерфакс-Украина» иқтибос келтирган.
Унинг қайд этишича, фақат ёз бошидан бери Курск вилоятидан Украинанинг чегарадош Суми вилоятига 2 мингдан ортиқ зарба берилган, 255 та бошқариладиган бомба ва 100 дан ортиқ ракета ишлатилган.
«Афсуски, Украина бу террордан ўзини ҳимоя қилиш учун ўз қуроллари билан узоқ масофадан зарбалар бериш учун етарли имкониятларга эга эмас. Шунинг учун Украина Қуролли Кучлари ёрдамида ушбу чегара ҳудудларини Украинага зарба берган Россия ҳарбий контингентларидан озод қилиш зарурияти бор», — дея таъкидлади Украина Ташқи ишлар вазирлиги.
ТИВ вакили Украина Курск вилоятида «тегишли мақсадларга» эришаётганини ва буни амалга оширишда давом этишини таъкидлади, чунки бу амалиёт мамлакат хавфсизлиги ва мудофааси учун зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter