Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина учун «НАТО-лайт» механизми таклиф қилиняпти

Украина учун «НАТО-лайт» механизми таклиф қилиняпти

Фото: globallookpress

Европа етакчилари Украина хавфсизлиги учун янги кафолат сифатида НАТОнинг 5-моддасига (коллектив ҳимоя) ўхшаш механизмни муҳокама қилмоқда.

Бу режага кўра, агар Россия Украинага яна ҳужум қилса, Ғарб иттифоқчилари 24 соат ичида шошилинч маслаҳат йиғилиши ўтказиб, ҳарбий ёрдам бериш-бермаслик ҳақида қарор чиқариши шарт бўлади.

Bloomberg маълумотига кўра, бу ташаббусни Италия бош вазири Жоржия Мелони илгари сурмоқда.

Манбаларга кўра, эҳтимолий чоралар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Украинага тезкор ва узоқ муддатли мудофаа ёрдамини бериш,
  • иқтисодий ёрдам кўрсатиш,
  • украин армиясини мустаҳкамлаш,
  • Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш.

Манба: bloomberg.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг