Украина урушдаги барча «қизил чизиқлар» йўқ бўлгани ҳақида баёнот берди
Украина можаросида энди ҳеч қандай чекловлар қолмади ва унинг кучайиши бошланди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
«Уруш аллақачон катта можарога айланиб бўлди. Кечаги қизил чизиқларнинг ҳаммаси йўқолди. Кеча тасаввур қилиб бўлмайдиган бўлиб туюлган ҳамма нарса аллақачон ҳақиқатдир. Эскалациями? Ҳа», - деди Подоляк.
Подолякнинг баёноти бир қатор Ғарб давлатлари ўз қуроллари билан Россия ҳудудидаги ҳужумларга қўйилган чекловларни бекор қилганидан кейин янгради.
Шу билан бирга, Украина вакилларидан фарқли ўлароқ, НАТО давлатлари ҳозирда можарони кучайтириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти. Бу ҳақда, хусусан, Германия федерал канцлери Олаф Шолц айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучларига тегишли рухсатнома бериш қарори эҳтиёткорлик билан ва ҳамкорлар билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, қатор Европа давлатлари ва АҚШ ўз қуроллари билан Россия ҳудудига зарба берилишини маъқуллади. Россия эса бу можарони янада кучайтиришини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter