Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшаш учун энг қиммат бўлган шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Яшаш учун энг қиммат бўлган шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Швейцариянинг Женева шаҳри 2024 йилда яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилди. Ушбу шаҳар Numbeo индексида биринчи ўринни эгаллади.

Рейтинг дунёнинг 218 та шаҳрини ўз ичига олади ва ҳар олти ойда чоп этилади. У тўрт кишилик оила учун яшаш нархининг турли жиҳатларини акс эттирувчи бир нечта асосий индексларни ўз ичига олади.

Кенг қамровли баҳолаш учун «яшаш қиймати индекси» қўлланилади. У озиқ-овқат, ресторанлар, транспорт ва коммунал хизматлар каби истеъмол товарларининг нисбий нархларини кўрсатади. Аммо бу индекс ижара ёки ипотека каби яшаш харажатларини ўз ичига олмайди.

2024 йилда энг қиммат шаҳар 101,7 балл билан Женева (Швейцария) бўлди. Швейцариянинг яна бир шаҳри Цюрих иккинчи ўринни эгаллади (100,4 балл). Рейтингда учинчи ўринни Ню-Йорк, учинчи ўринни Сан-Франциско ва Бостон эгаллади. Энг қиммат шаҳарлар ўнлигига Рейкявик, Вашингтон (Колумбия округи, АҚШ), Сиэтл, Лос-Анжелес ва Чикаго ҳам кирди.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса 218 шаҳар ичида 200-ўринни эгаллади. Марказий Осиёда Олмаота энг қиммат шаҳар дея топилган,  ундан кейин Остона ва Бишкек жойлашган. 

Россия пойтахти Москва рейтингда 139-ўринни эгаллади (38,9). Санкт-Петербург - 162-ўрин (34,2).

Покистон ва Ҳиндистон шаҳарлари ҳамёнбоп бўлиб чиқди: улар орасида Карачи (19,0), Лаҳор (19,1) ва Калкутта (21,1) кабилар бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг