Украинада умуммиллий сафарбарлик эълон қилинди
Украина президенти Владимир Зеленский «Умуммиллий сафарбарлик тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Украинанинг барча ҳудудлари ва пойтахт Киевда сафарбарлик эълон қилинди.
Давлат раҳбари сайтида эълон қилинган ҳужжатда, РФ Украина ҳудудида ҳарбий амалиёт ўтказаётгани сабабли, Украина мудофаасини таъминлаш ҳамда унинг қуролли кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг жанговар ва сафарбарлик ҳолатини қўллаб-қувватлаш учун умуммиллий сафарбарлик эълон қилиниши белгиланган.
Фармон кучга кирганидан бошлаб 90 сутка давомида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 24 февралда Путин Украинада «махсус ҳарбий амалиёт» бошланганини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter