Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада вазирнинг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Украинада вазирнинг собиқ ўринбосари қўлга олинди

У харид қилган зирҳли кийим сифатсиз бўлиб чиқди ва ишлаб чиқарувчилар россиялик экани аниқланди.

Украина хавфсизлик хизмати ва давлат тергов бюроси мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Украина Қуролли Кучлари учун 950 миллион гривна (25 млн АҚШ доллари) эвазига сифатсиз зирҳли кийим (бронежилет) сотиб олганини фош қилди.

Шартнома 2022 йилда тузилган. Маҳсулотлар стандартларга мос келмаслиги сабабли Украина Қуролли кучларининг ундан фойдаланишига рухсат бермаган. Йўқотишлар миқдори деярли 950 миллион гривнани ташкил этди.

У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Шаповалов ва харидлар бўлими бошлиғига айблов эълон қилинган.

Улар, шунингдек, 50 мингта зирҳли жилетлар сотиб олингани, маҳсулот нафақат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ва армияда фойдаланиш мумкин эмаслиги, балки, норезидент компаниядан сотиб олинганини қайд этиди. Маҳсулотнинг асл эгалари Россия фуқаролари ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан яна бир қатор масъуллар қидирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг