Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчисига сиртдан ҳукм ўқилди

Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчисига сиртдан ҳукм ўқилди

Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Россияда сиртдан олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Москва умумий юрисдикция судларининг ҳисоботида Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Пётр Врублевский Россия Федерацияси Жиноят кодексининг нафрат ёки адоват қўзғатиш моддаси (282-модданинг 2-қисми) бўйича айбдор деб топилгани айтилади.

2022 йилда қозоғистонлик блогерга берган интервьюсида Врублевский украиналиклар имкон қадар кўпроқ русларни ўлдиришга ҳаракат қилишаётганини, чунки шунда «украиналик болалар камроқ ўлим топишини» айтганди.

Шундан сўнг Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотлар туфайли унга норозилик билдирди, элчи узр сўради ва тез орада мамлакатни тарк этди.

Шу йилнинг март ойида Москва суди Врублевскийни сиртдан ҳибсга олди ва у ҳам халқаро қидирувда эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг