Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Президент Жиззах вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев номзодини илгари сурди.

Халқ депутатлари ва вилоят фаоллари номзод ҳақидаги фикрларини билдирдилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Давлат раҳбари янги ҳоким билдирилган ишончни оқлаб, кейинги йилда вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 175 минг одамни ишли қилиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш борасида қаттиқ ишлаши кераклигини кўрсатиб ўтди.

Маълумот учун, Улуғбек Мустафоев 2024 йил 19 декабрда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг