Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улуғбек Рашитов ЖЧ ярим финалига чиқди

Улуғбек Рашитов ЖЧ ярим финалига чиқди

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов Бокуда таэквондо бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Улуғбек Рашитов чемпионатда дастлаб Малави, Тунис ва Туркия вакилларини доғда қолдириб, чорак финалда грециялик Константинос Чамалидисга дуч келди. Бу баҳсда ҳам ҳамюртимиз ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа Рашитов камида жаҳон чемпионатининг бронза медалини нақд қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг