Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умра зиёратига юборишни ваъда қилган турфирма ходими ушланди

Умра зиёратига юборишни ваъда қилган турфирма ходими ушланди

Фото: Xabar.uz

Бухорода Умра зиёратини ноқонуний ташкил этган турфирма аниқланди. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат Бухоро шаҳрида ўтказилган тадбирда қайд этилган.

Таъкидланишича, «JF» (қисқартирилган) туризм фирмаси ходими А.Э. фуқароларга «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан олдиндан келишилган 2500 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

А.Э.га нисбатан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 168- моддаси (Фирибгарлик) бўйича иш қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ тезкор гуруҳи вакилининг айтишича, Умра зиёрати бўйича Дин ишлари қўмитаси томонидан фақатгина 12 та тадбиркорлик субъектига лицензия тақдим этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг