«Умра» зиёратида моддий қийинчиликда қолган ватандошга ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қийин молиявий аҳволда қолган А.Р. оиласи бағрига қайтарилди.
«Дунё» АА берган хабарга кўра, фуқаро Г.М. Саудия Арабистонига умра амалларни бажариш мақсадида борган турмуш ўртоғи А.Р. моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб Жиддадаги Бош консулхонага мурожаат қилган.
Аниқланишича, А.Р. Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. «Владикавказ – Истанбул – Жидда» йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.
Маълум бўлишича, Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилган.
Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р.ни топган ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилган. Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида «Мадина-Тошкент» йўналишидаги авиақатнов учун чипта ҳам сотиб олиб берилган.
Шу тариқа А.Р. шу йил 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter