Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Умумий ётоқхона”дан хонадон ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди

“Умумий ётоқхона”дан хонадон ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Асака туманида “умумий ётоқхона” уйидан хонадон расмийлаштириб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари қўлга тушди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “А.Х.” МЧЖ раҳбари М.Х. (муқаддам судланган) фуқаро И.Ў.нинг ишончига кириб, “Қадрият” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли “умумий ётоқхона” уйидаги хонадонлардан бирини унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 4 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг